Гаджетлар бугунги кунда болаларни назорат қилиш борасида ота-оналарнинг ёрдамчисига айланган. Аммо ақлли соатларнинг айрим турлари болалар учун хавфли бўлиши ҳам мумкин экан.
Экспертлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар жараёнида мутахассислар ўта оммалашган қурилмаларни таҳлил қилиб, уларнинг аксарият қисмини осонликча бузиб кириш мумкинлигини аниқлашган. Мисол учун, хорижда болалар ўртасида машҳурликка эришган ”Elari Kidphone 4G” моделида учта яширин модул борлиги маълум бўлган. Ушбу модуллар соат эгасининг қаерда ҳаракатланаётгани ҳақидаги маълумотларни бегоналарга ҳам узатиш имкониятига эга.
Нисбатан ҳамёнбоп бўлган “Wokka Lokka Q50” моделига ҳам хавфли қурилма дея баҳо берилган. Соатдан серверга узатиб бериладиган маълумотларнинг ҳеч бири шифрланмаган. ”Elari FixiTime Lite“ ва ”Smart Baby Watch Q19”” моделларида ҳам айнан мана шундай камчиликлар аниқланган. Экспертлар ушбу моделларнинг паролини бузиб кириш жуда осон экани, бунинг натижасида боланинг айни вақтда қаерда эканлигини билиб олиш мумкинлигини айтиб ўтишган.