x

Mahalliy yangiliklar

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи аёлнинг фарзандларини шафқатсизларча ураётгани акс этган видео QALAMPIR.UZ'га етиб келди.

Видеода кўриш мумкинки, аёл икки нафар – тахминан 4-5 ёшдаги болаларини оёқлари билан тепиб, ҳақорат қилган.

“Одамни айтганини қиласанми? Итдан бўлган ит. Ўл шунча итни туғиб! Овозингни ўчир”, дея болаларига бақирган аёл.

Воқеага аниқлик киритиш учун QALAMPIR.UZ аёлнинг қайнонаси билан боғланди.

Унинг сўзларига кўра, болаларнинг отаси Қозоғистонда ишлайди. Аёли эса доим уйда бўлган ва ҳар ҳафта ўзи учун эридан 100 АҚШ доллари миқдорида пул сўраб келган.

“Улар ҳозирча ажрашмаган, лекин ажрашиш учун ариза берган. Болалар қўрқоқ бўлиб қолди, кўчадан қаттиқроқ овоз келса ҳам уйга қараб югуради. Ҳозирда болаларини отаси дам олишга бошқа ерга олиб кетган. Келинимнинг ёши йигирма тўртда, болалар эса 3 ва 4 ёш”, дейди калтакланган болаларнинг бувиси.

Мазкур ҳолат юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.

To Top ↑
To Top ↑