Бола қачон юриши нималарга боғлиқ?
Bola qachon yurishi nimalarga bog`liq?
Бу худди лотереяга ўхшайди. Ҳатто болани туғилган онидан бошлаб кузатган ва оилавий анамнезини билганида ҳам, ҳеч қайси педиатр аниқ даврни олдиндан айтиб беролмайди. Аммо тахмин қилишимизга имкон берадиган баъзи қонуниятлар мавжуд.Ирцият
Агар ота ёки она ўз даврида эрта қадам ташлаб бошлаган бўлса, бола ҳам ушбу ўзига хос хусусиятни давом эттириши эҳтимоли бор. Ва шунинг акси. Агар, масалан, ота бир ярим ёшгача эмаклаб ҳаракатланган бўлса, унинг ўғли айнан шу тактикани такрорлаши мумкин.Вазн ва тана тузилиши нисбатан дўмбоқ ва оғир болалар учун оёқда туриш ва мувозанатни ушлаш, озғин ва мускуллари чиниққан тенгдошларига қараганда қийинчилик туғдиради.Баъзи шахсий хусусиятлар
Оёқда тик туриш ва илк қадамни таянмасдан босиш етарлича таҳликали тадбир. Баъзи болалар «ҳовузга бош билан» тамойилига биноан ҳаракатланадилар: улар диван ёки деворга таяниб турган қўлларини шунчаки бўш қўйишади ва номаълум томонга қадам босишади. Албатта, йиқилишади, бу баъзида оғриқ беради, аммо яна ҳаракат қилишади. Эҳтимол, хавфли хатти-ҳаракатларга мойиллик улардаги характернинг бир қисми бўлиб, кейинчалик ҳам сақланиб қолади. Бошқа болалар, аксинча, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади — улар юришади, фақат аввалдан бу қийинчиликни енгиб ўтишга ишонч ҳосил қилиб олишади. Ҳомиладорлик давомийлиги
Муддатидан авввал туғилган чақалоқлар қоидага кўра бир неча тенгдошларидан сўнг юришни бошлашади.
Бола биринчи қадамини ташлашига ва ишонч билан юришни бошлашига қандай кўмак бериш мумкин?
Болани аниқ бир муддатда юришга мажбурлашнинг иложи йўқ. Юриш осон кўрингани билан жуда мушкул ва қувват сарфловчи жараён: бир оёқда бутун мувозанатни ушлаб турган вақтда иккинчиси қадам ташлаши керак. Бола организми бу босқич учун етилган бўлиши керак. Аммо сиз ҳам ёрдамлашишингиз мумкин. Тўғри, биринчи қадамдан анча олдин бошлашингиз керак.2 ойликда нима қилиш керак?
Тахминан шу даврда чақалоқлар биринчи марта ағдарилишни синаб кўрадилар. Сиз ушбу ҳаракатни рағбатлантиринг. Болангизни тез-тез ёрқин ўйинчоқлар билан ўралган хавфсиз юмшоқ ўринга ётқизинг — уларга қараш ва ушлаб кўришга иштиёқ пайдо бўлсин.Болангиз кўпроқ вақтини юзтубан ҳолатда ўтказишига эътибор қаратинг. Бошни кўтариш ва атрофга қарашга уринишлар қадам ташлаш вақтида мувозанатга кўмаклашувчи муҳим бўлган умуртқа ва бўйин мушакларини мустаҳкамлайди.4-6 ойликда нима қилиш керак?
Бола ўтиришни ва эҳтимол, эмаклашни ўрганадиган давр. Болангиз дунёни кашф этиши учун жой ҳозирланг: бола кўп вақтини бешикда ёки манежда эмас, полда ўтказишига имкон беринг — бир неча ёпинчиқларни ёйиб, ўйинчоқларни ётқизинг. Нарсаларни олишга ҳаракат қилиш кичик мускуллар учун ажойиб машқдир.6-8 ойликда нима қилиш керак?
Бола аллақачон ишонч билан ўтирмоқда ёки эмакламоқда. Унга динамикага оид топшириқлар беринг: масалан, ёрқин рангли шарни ушлаб олиш учун ер юзасида думалатинг. Бу каби тўп ови вестибуляр аппарат ва координацияни машқ қилдиради.Худди шу мақсадга йўналтирилган яна бир машқ кўриниши: болани ўзингизга тескари ўтиргизиб, мулойимлик билан тебратинг.8 ойликда нима қилиш керак?
Бола кучга ва қизиқувчанликка тўлиб бориши билан оддий ер юзадан ажралишга мойиллиги ортади. Масалан, диванда ётган ўйинчоққа интилади, ота ёки онасининг этагига ёпишади.
Ушбу ҳаракатларни рағбатлантиринг. Севимли айиқчаларни атайин кўринадиган жойларга қўйинг. Бола ўтирганда худди уни чақиргандай бўй баландлигида қўлингизни чўзинг, ўзингиз эгилмасангиз у сизга интилади.