x

Чақалоқ парваришидаги муҳим жиҳатлар

 

Чақалоқ туғилганидан кейин уни тўғри парваришлаш муҳим аҳамиятга эга.  Бу борада ота-оналар қуйидаги 10 тамойилга асослансалар, бола парвариши осонроқ бўлади.

1. Чақалоқ парвариши учун косметик воситалардан фойдаланманг. Кремни ўрнига оддий стерилланган  зайтун ёғидан фойдаланинг.

2. Чақалоқни имкон қадар ҳар куни чўмилтиринг.

3. Болани иссиқ кийинтирманг. Болада иссиқлик алмашинуви катталарникига нисбатан ўзгача бўлади, у тез терлаб кетиши мумкин. Терлаган бола эса осон шамоллайди.

4. Болани чўмилтиришда шампундан фойдаланманг. Энг оддий, лекин айнан болалар учун ишлаб чиқарилган ҳидсиз ва қўшимчаларсиз бўлган совундан фойдаланинг.

5. Болани кўп қўлда олиб юринг. Қанча кўп қўлда бўлса, шунча яхши ухлайди ва вазни тез ошади. Қўлга ўрганиб қолишидан қўрманг. У ҳозир бунга жисмонан муҳтождир. Бола 8-9 ойликда ўзи қўлингиздан ерга тушишга интилади.

6. Кўкрак сути етмаётган бўлса, ваҳимага тушманг. Бола туғилганидан сўнг 6 ойгача онада сут камайиш ҳолатлари кузатилиб туради. Шу кунларда болани янада кўпроқ қучоқлаб кўтариб юринг. Унинг бадани сизнинг организмингизда сут кўпайишини кучайтиради. Қўшимча беришга шошилманг. Шу кунларда (сутингиз бўлмаса ҳам ) болани тез-тез ва узоқ вақт мобайнида эмизсангиз 2-3 кунда сутингиз кўпайганини сезасиз.

7. Болага уй ичида бош кийим қийғазиш шарт эмас.

8. Хона қуруқ бўлса, боланинг бурни қуриб тунда уйқуси бузилади. Хонада 40-60% намликни ушлаб туринг. Бунинг учун нам сочиқларни илиб қўйсангиз бўлади.

9. Болани парвариш қилаётганингизда уни баданини доим силанг. 1-2 ойлик болани парвариш қилишда уни силаш массаж каби самара бера олади.

10. Чақалоқ 1-2 ойлик бўлса ҳам уни парвариш қилаётганингизда, кун давомида у билан майин овозда суҳбатлашинг.

Энг асосий тамойил эса болани парвариши осон бўлиши, чақалоқ яхши ривожланиши учун уйда тартибга риоя қилинг. Барча ишларингиз мунтазам равишдаги тартибда бўлсин. Фақат овқатланиш вақтини бола ўзи «танласин». Қолганига вақт белгилаб, унга, албатта, амал қилинг. Масалан, уйқу вақти, уйга қараш вақти, дам олиш вақти ва ҳоказолар.

Дунёнинг машҳур педиатрларининг таъкидлашича болани катта қилиш ва парваришлаш осон бўлсин десангиз, доим режа асосида бир тартибда иш тутинг.

To Top ↑
To Top ↑